АҚШга сўнги 12 йилда энг кучли тўфон яқинлашмоқда

© AFP 2023 / LILLIAN SUWANRUMPHAБўрон
Бўрон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Харви" тўфони Техасда бир неча кун вайронагарчиликларни юзага келтириши хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Техас қирғоқларига яқинлашиб келаётган "Харви" тўфони бир неча кун давомида вайронагарчиликларни юзага келтириши мумкин, деб хабар қилинган РИА Новости ахборот агентлигига Оқ уйдан келган мактубда.

"Ушбу шторм эҳтимол, бир неча кун давомида жуда катта зарарларни келтириши мумкин. Президент хавфли бўрон яқинлашаётгани муносабати билан одамларни маҳаллий ҳукумат ва штат раҳбарлари томонидан берилаётган маслаҳат ва фармойишларга амал қилишга чақирмоқда", — дейилган хабарда.

Визит президента США Д. Трампа в Париж - Sputnik Ўзбекистон
Трамп 4 та давлат фуқароларига АҚШ визасини беришни чекламоқчи
"Кимда-ким эвакуация тўғрисидаги буйруқларни инкор қиладиган бўлса, ўзини ҳам, қутқарувчиларни ҳам хавф остига қўйиши мумкин", — дейилади Оқ уй баёнотида.

Майамида жойлашган АҚШнинг тўфонлардан огоҳлантириш миллий маркази (NHC) Қўшма Штатларнинг шарқий қирғоғига таҳдид солаётган "Харви" бўрони иккинчи даражагача кучайгани ҳақида хабар қилган.

Метеорологлар маълумотларига кўра, бўрон ичида шамол тезлиги соатига 160 км ташкил қилмоқда.

Бўрон шимоли-ғарбга томон ҳаракатланмоқда, ва Техас қирғоқларига, янаям аниқроғи Корпус-Кристи шаҳар ҳудудига жума куни кечқурун ёки шанба куни эрталаб етиб келиши кутилмоқда. Шу билан бирга у учинчи даражагача кучайиши мумкин.

Умуман олганда, "Харви" тўфони АҚШ ҳудудида сўнги 12 йил ичида содир бўлган энг кучли тўфонга айланиши эҳтимоли мавжуд. Америкага 2005 йилда ёпирилган "Катрина" бўрони Янги Орлеан шаҳрини деярли бутунлай барбод қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0