ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бугун Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, БМТнинг Тараққиёт дастури томонидан Глобал экологик фонди гранти асосида «Ўзбекистонда энергия самарадорлиги юқори бўлган қишлоқ турар-жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш» янги лойиҳаси расмий ишга туширилди.
Лойиҳа 2017-2022 йилларда амалга оширилиб, Глобал экологик фонди ва БМТ Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури томонидан 6,3 миллион доллар миқдорда техник кўмак ажратилиши белгиланган.
Лойиҳа тўртта компонентдан иборат. Биринчи компонент доирасида қишлоқларда уйларни сотиб олиш учун яшил ипотека кредитлаш механизмини жорий этиш режалаштирилган.
Ишлаб чиқаришнинг маҳаллий моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва энергия самардорлиги юқори қурилиш материалларидан, ҳамда қайта тикланувчи энергетика тизимларидан (биноларнинг ёритиш тармоқлари учун фотоэлектрик станциялар), ҳамда энергия самарадор ва паст-углеродли қишлоқ уйларини лойиҳалаш ва қуришдаги салоҳиятдан фойдаланиш лойиҳа иккинчи компонентининг асосий вазифаси бўлади.
Тўртинчи компонент маркетинг воситаларини жорий қилиш ва ривожлантиришга, энергия самардорлиги юқори ва паст-углеродли қишлоқ уйларининг афзалликлари ва фойдалари ҳақида жамоатчиликни хабардорлигини оширишга йўналтирилган.
Шундай қилиб, экологик-яшил-қурилиш тамойилларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ уйларини қуришнинг сифат стандартларига янгича ёндашув Ўзбекистондаги қишлоқ жойларда барқарор ривожланиш мақсадларига етишиш йўлида яна бир қадамни ташлаш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил охирида президент томонидан 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида такомиллаштирилган намунавий уйлар лойиҳалари асосида арзон турар жойлар қуриш бўйича янгиланган дастур қабул қилинган эди. Бу дастур энергияни кўпроқ тежашга ва иссиқхона газларини ҳавога чиқарилишини, атроф муҳитга салбий таъсирни қисқартиришга қаратилган.