ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Краснодар ўлкасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Йўл-транспорт ҳодисаси Волна поселкасида юз берган. Аниқланмаган сабабларга кўра, автобус трассадан чиқиб кетиб, сувга тушиб кетган. 27 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган, шулардан 8 нафари Темрюк марказий касалхонасига тушган. Яна бир киши қидирилмоқда.
Авариянинг асосий сабаби сифатида — йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.
Денгизга тушиб кетган автобус кран ёрдамида қирғоққа олиб чиқилган. ЙТҲ юз берган жойда 80 дан ортиқ қутқарувчилар ва 27 та техника иш олиб бормоқда.