ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россиянинг Судандаги элчисиз Миргаяс Ширинский мамлакат пойтахти Хартумдаги қароргоҳида ўлик ҳолатда топилди, деб хабар қилди РИА Новости ахборот агентлиги.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, дипломат 23 август куни вафот этган, шу вақтгача ўлим сабаби ноаниқлигича қолаётган эди.
"Бу ҳодисада қасддан содир этилган қотиллик изларини ахтариш керак эмас", — деб ёзган полициядан олган маълумотларга таянган ҳолда Франс Пресс агентлиги. Судан полицияси агентликка элчи "бассейнда сузаётган чоғида вафот этганлигини айтган.
Судан Ташви ишлар вазирлиги дипломат вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
1954 йилда туғилган Миргаяс Ширинский 1977 йилда МГИМОни тамомлаган ва шу вақтнинг ўзида дипломатик хизматга киришган. У вазирликнинг марказий аппаратида ҳам, чет элда ҳам фаолият юритган. 2010 йилда унга Фавқулодда ва Мухтор Элчи мақоми берилган. Ширинский 2013 йилдан Россиянинг Судандаги элчиси вазифасини бажариб келаётган эди.