ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Термиз шаҳрида 2018 йилга қадар буддавийлик меморий мажмуаси ва япон боғи барпо этилади, Бу ҳақдаги ҳужжат Lex.uz сайтида эълон қилинган.
Дастурга кўра, Термизда японча услубда "Рекан" меҳмонхнаси, Кюдзо Като музейи ва мемориал майдонни қуриш назарда тутилган.
Мажмуани танитиш учун Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ахборот кампаниясини ўтказиш режалаштирилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар "ўзбек халқининг қадимий аждодларининг кўпқиррали диний-маънавий меросини ташвиқот қилишни" назарда тутади.
Шунингдек, бу тадбирлар билан кенг жамоатчилик, "айниқса, Шарқий осиёлик сайёҳларни" Сурхондарё воҳасининг тарихи ва мероси билан таништириш учун амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилган.