ШҲТга аъзо давлатлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида йиғилиш ўтказишди

© AFP / MARK RALSTONШҲТга аъзо мамлакатлар байроқлари
ШҲТга аъзо мамлакатлар байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир давомида иштирокчилар ШҲТ доирасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. ШҲТ га аъзо давлатлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари билан шуғулланувчи идоралари раҳбарларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилинди Ўзбекистон ФВВ расмий сайтида.

Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ШҲТ давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича йиғилиши ўтказилди
"2017 йилнинг 24 август куни Қирғизистон Республикасининг Чолпон-Ота шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари билан шуғулланувчи идоралари раҳбарларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди", — дейилади хабарда.

Йиғилишда Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлари, тегишли мутахассислари, ШҲТ котибияти, шунингдек, таклиф қилинган меҳмонлар сифатида Халқаро фуқаро мудофааси ташкилоти ҳамда Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш маркази раҳбарлари иштирок этган.

Тадбир давомида иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатларда 2015-2017 йиллар мобайнида содир бўлган йирик фавқулодда вазиятлар, улар келтирган талофатлар, шу билан бирга, ШҲТ доирасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Россия ва Тожикистон ҳамкорлигида ўтказилган машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Фавқулодда вазиялар вазирлари Р. Жўраев ва В.Пучковларнинг иккитомонлама учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирлар режаси имзоланган.

Шу билан бир қаторда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳамда юқорида кўрсатилган тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича бажариладиган чора-тадбирлар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Бундан ташқари, кун давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиялар вазири Р.Жўраев ва Фуқаро мудофааси халқаро ташкилоти бош директори В.Кувшиновларнинг иккитомонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Баллистические ракеты на параде в Пхеньяне. Северная Корея - Sputnik Ўзбекистон
КХДРга қарши урушда АҚШга Марказий Осиёдаги вазиятни издан чиқариш муҳим - эксперт

Учрашув давомида 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Фуқаро мудофааси халқаро ташкилоти ўртасида аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича тадбирлар режаси имзоланди. Самимий учрашувда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ШҲТга аъзо давлатлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари билан шуғулланувчи идоралари раҳбарларининг тўққизинчи йиғилиши Баёни имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0