Тожикистон Ўзбекистонга пойабзал экспорт қилишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишМальчик примеряет обувь на рынке
Мальчик примеряет обувь на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил якунига қадар "Панж" эркин иқтисодий зонасида пойабзал ва ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тожикистон Ўзбекистонга пойабзал экспорт қилишни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Электр узатиш линиялари - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистонни арзон электр токи билан таъминламоқчи

Шу йил якунига қадар "Панж" эркин иқтисодий зонасида пойабзал ва ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,7 млн долларни ташкил этади.

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш "Бурок" ва "Танус" номли компаниялар томонидан амалга оширилади.

Хабарда айтилишича, ўсимлик ёғи ички бозорда сотиш учун етказилади ҳамда Афғонистон ва Покистонга экспорт қилинади.

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ҳом-ашё мамлакатнинг аграр хўжаликларидан ва чет эл мамлакатларидан етказилади.

Шу билан бирга, режага асосан корхоналарда эркак ва аёллар пойабзали ишлаб чиқарилади.

Маҳсулотлар Ҳиндистон, Шри-Ланка, Афғонистон, Покистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинади. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли учун ички бозорга ҳам етказилади.

Янгиликлар лентаси
0