ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари минатқадаги ягона электр энергия тизимини қайта тиклаш бўйича иш олиб боришмоқда, деб хабар қилмоқда Подробно.уз.
Хабарда таъкидланишича, Тожикистондаги электр энергетика линияларини Ўзбекистоннинг электр қуввати тизими билан боғлаш имконияти тўлиқ ўрганилган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Тожикистонда ёз мавсумида Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга электр қувватини етказиб бериш учун техник имкониятлар мавжуд. "Агар қўшниларимиз ёз мавсумида нисбатан арзон электр қувватини олмоқчи бўлсалар, улар мавжуд электрўтказгичлари бўйича бизнинг қувват тизимимизга уланишлари мумкин. Биз кўп йиллардан буён ишламай турган ушбу ўтказгичлар бўйича электр токини етказиб беришни қайта тиклашимиз мумкин", — деб айтган вазир.