Шерзод Қудратхўжаев пресс-клуб атрофида болалаётган миш-мишларга аниқлик киритди

© Фото из ФейсбукаШерзод Қудратхўжаев
Шерзод Қудратхўжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро Пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ўзи атрофида болалаётган миш-мишларга нуқта қўяр экан, пресс клуб ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Халқаро Пресс-клуб ўз фаолиятини давом эттирмоқда, деб хабар қилди ўзининг Facebookдаги саҳифасида бугун Халқаро Пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев.

Шерзод Қудратхўжаев - Sputnik Ўзбекистон
"Тўйлар муборак", ёҳуд Деҳқонқулга айланмайлик! - Қудратхўжаевнинг тўйлар ҳақида ўйлари

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал қатор ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон МТРК Медиа марказида 21 август куни МТРК журналистлари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов Халқаро пресс клуб маркази раҳбари, журналист Шерзод Қудратхўжаев олиб бораётган жонли кўрсатувларини танқид остига олиб, уни "ҳаддидан ошиб кетганликда" айблаганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзод Қудратҳўжаев ўз постида қуйидагиларни баён этган:

"Ҳурмали ҳамкасблар, азиз дўстлар!

Шу кунларда менинг интернетдаги шахсий манзилимга ва ижтимоий тармоқларга турли хат ва хабарлар келмоқда. Шу муносабат билан алоҳида таъкидламоқчиманки, битта кичик воқеа атрофида Халқаро Пресс клуб ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолияти доирасидан чиқиб кетаётган асоссиз гап сўзлар тарқатилиб, нотўғри талқин қилинмоқда.

Ўзбекистонда тарихан қисқа даврда шиддатли ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир соҳа тубдан модернизация босқичидан ўтмоқда. Халқ билан самимий ва очиқ мулоқот олиб борилмоқда. Давлат ва нодавлат ташкилотлари бугун мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш мақсади атрофида бирлашган.

Мобильный пресс-клуб проведет встречи с населением в различных субъектах страны - Sputnik Ўзбекистон
Муаммоларни муҳокама қилиш учун Халқаро пресс-клуб вилоятларга чиқди
Айнан мана шу уйғунлик жамиятимизда янги давр бошланганидан дарак беради.

Бу ислоҳотларни амалга оширишда бугун Президент командаси: Бош вазир, вазирлар, ҳокимлар, тадбиркорлар, ижод аҳли, фермерлар, ёшлар, умуман жамиятимизнинг барча қатламларини қамраб олган. Халқаро Пресс клуб ННТ ҳам ўзини мана шу катта команданинг аъзоси деб билади. Шунинг учун ҳам у давлат ва нодавлат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов Халқаро Пресс клуб ташкил бўлганидан то шу кунгача уни қўллаб — қувватлаб келмоқда. Ташкилий масалаларни ҳал этишда яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. Бироқ иш жараёни доим ҳам текис ва силлиқ кечмайди. Шундай алоҳида ҳолатлардан мамлакатда демократия ислоҳотлари тўхтагани, сўз эркинлиги поймол қилинаётгани ҳақида глобал хулосалар қилиш мутлақо нотўғри ва ўринсиздир. Шу кунларда интернетда ўта фаол муҳокама қилинаётган ушбу мавзу локал характерга эга эди. Ва уни жамиятимизда кечаётган бошқа ислоҳотларга соя солади деб талқин қилиш асоссиздир.

Ўзбекистон тарихий бурилишлар даврини бошдан кечирмоқда. Биз битта иш, битта мақсад ва битта ғоя атрофида жипслашганмиз.

Биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг ягона командасидамиз. Халқаро Пресс клуб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. У ҳеч қачон тўхтамаган. Олдинда бизни жуда муҳим ва долзарб мулоқотлар, янги фоматдаги учрашувлар кутмоқда" — деб ўз хабарига якун ясаган Шерзод Қудратхўжаев.

Янгиликлар лентаси
0