ТОШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Халқаро Пресс-клуб матбуот хизмати хабарига асосан 4-7 август кунлари Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятларида сайёр Пресс-клубнинг анжуманлари бўлиб ўтади.
Хабарда айтилишича, Халқаро Пресс-клуб аъзолари Ўзбекистоннинг барча вилоятларига у ердаги аҳоли ва маҳаллий давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан очиқ мулоқотлар уюштириш мақсадида ҳудудларда мавжуд бўлган муаммолар, янги лойиҳа, ғоя ва ташаббусларни ўрганиб чиқиш учун хизмат сафарига отландилар.
Саёхат жадвалига кўра 4 август Сирдарёда, 5 август Жиззахда, 6 август Самаркандда ҳамда 7 август Навоий вилоятида сайёр анжуманлар бўлиб ўтади.
Ҳар бир вилоятда 100-150 киши билан мўлжалланган учрашувлар ташкил этилади.
Сессия давомида инфраструктура объектлари, янги лойиҳалар, инсон ресурсларининг мустаҳкамлиги, фермерлик ҳамда экспорт маҳсулотларининг хажми кенгайтириш тўғрисида суҳбатлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 4 декабр куни Ўзбекистон президент сайлов жараёнини ёритиш бўйича Халқаро Пресс-клуби ташкил этилган эди. 2017 йил апрел ойида илк бор Халқаро пресс-клуб таъсис этилиб, унга Шерзод Қудратхўжаев раис этиб сайланган эди.