ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 19 июл куни Халқаро пресс-клубда парламент аъзолари ва сиёсий партиялар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот бўлиб ўтди.
Йиғилишда ёшлар, халқ билан мулоқот, Олий Мажлис ва сиёсий партиялар ишлаш тизими юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.
Депутатлар ва мутахассислар фикрлари ва таклифларидан иқтибослар келтириб ўтамиз.
"Депутатлар одамларни ижтимоий ёки синфий томондан ажратишмаяпти, улар ҳамма билан баравар иш олиб боришмоқда" — деб таъкидлади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.
Ҳудди шу палатаси депутати Мухаррам Дадахўжаева эса ёшлар таълимига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини айтди. "Ёшларга улар хорижий давлатлар сиёсатини чуқур ўрганишлари учун имконият яратиш керак. Шунингдек, эрта ёшдан болаларни ривожлантириш ва тарбиялаш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарур".
"Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаш раиси ўринбосари Феруза Муҳамежанова эса 2004 йилда қурилган 465 та мактабда кутубхона йўқлиги, мусиқа мактабларда эса 3 та ўқувчига 1 дона срипка, 50 дан ортиқ ўқувчига 1 та рубоб тўғри келаётганини мисол тариқасида келтириб ўтди. Шунингдек, бутун республика бўйича таълим тизимини яхшилаш ва муамоларни ҳал қилиш учун халқ билан кўпроқ мулоқот қилиш кераклигини таъкидлади.
"Банд аҳолининг 30 % бугунги кунда расман ишламайди. Бунинг асосий сабаби ишга қабул қилиш жараёнининг мураккаблигидир. Мисол учун, нима сабабдан маълум миқдордаги таксичилар расман рўйхатдан ўтишмаяпти? Бунинг асосий сабаблари: машинанинг рангини ўзгартириш зарурлиги, янги рақам олиш ҳамда қўшимча тўловларни тўлаш кераклигида. Лекин ушбу талабларни минимал даражага келтириш мумкинку? Нима сабабдан депутатлар бундай муаммоларни ҳал этиш бўйича қонун лойиҳаларини тақдим этишмаяпти?"- деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров.
"Ҳоким лавозимига партиялар ўз номзодларини қўйишлари керак. Партия ҳукумат билан кенгроқ ишлаши керак"- деб таклиф киритди Муқимжон Қирғизбоев.
Буюк Британия элчихонаси бу масалада ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирган.
Бундан ташқари, хорижий тажрибаларни ўрганиш бўйича институт ташкил этиш таклифи киритилган.
Илмий тадқиқотлар инстутутларни ташкил этиш туфайли кўплаб муаммоларни ҳал қилиш мумкинлиги айтилган.