ЎзЛиДеП чекка ҳудудларда сариқ рангдаги таксилардан воз кечишни таклиф қилди

Oбуна бўлиш
Агар расмийлаштириш механизмини соддалаштирилса, унда ноқонуниуй таксичиларнинг аксарияти, албатта, соядан чиқади", - деб айтган партия вакили халқаро пресс-клуб йиғилиши давомида

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) олис туманлар учун такси лицензиясини расмийлаштириш тартибини соддалаштириш керак таклифни илгари сурди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик "бомбилалар" ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтишади - ОАВ
ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси депутати Абдурашид Абдуқодировнинг сўзларига кўра, банд аҳолининг 30%и бугунги кунда расман ишламайди. Бунинг сабаби ишга жойлашиш жараёнининг ўта мураккаблиги, турли бюрократик қоғозбозликларнинг урчиб кетганидир.

"Мисол учун, нима учун таксичиларнинг маълум бир қисми бугун расман ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтишмайди? Биз бу масалани ўргандик ва масала моҳияти машина рангини ўзгартириш кераклиги, рақам, қўшимча тўланиши лозим бўлган 2 миллион сўмга яқин ссудага бориб тақалишини аниқладик. Ва буларнинг ҳаммаси меҳнат фаолиятини амалга оширишдан олдин, яъни ҳали ҳеч қандай даромадга эга бўлмасдан туриб қилиниши лозим бўлган ҳаражатлар экан.

Агар расмийлаштириш механизмини соддалаштирилса, унда ноқонуний таксичиларнинг аксарияти, албатта, соядан чиқади", — деб айтган депутат халқаро пресс-клуб йиғилиши давомида.

Янгиликлар лентаси
0