Ўзбекистонлик фуқаро Киев марказида отиб ўлдирилди

© Sergei SUPINSKY / AFPУкраина ҳуқуқ-тартибот органлари
Украина ҳуқуқ-тартибот органлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
23 август куни тартиб назоратчилари кўз ўнгида Исроил фуқароси отиб ташланди. Ҳалок бўлган инсоннинг исми Шоҳруҳ Турсунов бўлиб, у асли Ўзбекистондан эканлиги хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Украина ОАВлари хабарига кўра, 23 август куни Украина пойтахтининг марказида тартиб назоратчилари кўз ўнгида Исроил давлати фуқароси отиб ўлдирилди. Ҳодиса юз берган жой — Шота Руставели кўчасига қўшимча полиция наряди етиб келганида, улар эркак жасадини топадилар.

Сотрудник правоохранительных органов в центре Киева, Украина - Sputnik Ўзбекистон
Киев маркази Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида портлаш содир бўлди

Ўқ еган эркак шу жойнинг ўзида ҳалок бўлган, деб хабар қилган "Новости Узбекистана" нашри. Юз берган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳалок бўлган одамнинг исми Шоҳруҳ Турсунов (у аслида ўзбекистонлик) эканлиги хабар қилинмоқда. Полиция ходимларининг айтишича, отиб ўлдирилган эркак Исроил фуқароси ва Иерусалимда яшаган. Ҳозирда унинг ҳужжатлари сохта-сохтмаслиги текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина мустақиллиги куни арафасида мамлакатда кучайтирилган тартибда 4,5 минг полициячилар хизмат олиб борган.

Янгиликлар лентаси
0