ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бугун Украина мустақиллик куни нишонланмоқда. Киев марказида ҳукумат биноси олдида номаълум предмет портлаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Киев полиция матбуот-хизматига таянган ҳолда хабар қилди.
"Портлаш оқибатида 2 киши жароҳатланган. Воқеа жойида тезкор-қидирув гуруҳ ва портлаш техникаси бўйича экспертлар ишламоқда" — деб ёзилган Киев полицияси сайтда.
Полиция содир бўлган портлаш барча барча тавсилотларни ўрганмоқда. Шунингдек, жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритмоқда.
Hromadske.ua нашри берган маълумотларига кўра, портлаш Динамо стадиони ва Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Грушевск кўчасида содир бўлган. Бу жойда Украина мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган ҳарбий техника кўргазмаси жойлашган.
Ҳодиса гувоҳи бўлган Андрей Бурбела ўзининг Facebookдаги саҳифасида портлаш байрам парадидан бир соат ўтгандан сўнг содир бўлганлигини ёзган. Унинг сўзларига кўра, гранатага ўхшаш нарса портлаб кетган. Портлаш оқибатида икки нафар аёл жабрланганлиги ҳамда кўчада йўл тўсилганлигини айтилган.