Шувалов: Россияда ҳам Ўзбекистон бозорларидек масканларни ташкил этишни истардик

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРоссия Ҳукумати раиси ўринбосари Игорь Шувалов
Россия Ҳукумати раиси ўринбосари Игорь Шувалов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бозорлар фақат савдо мажмуаси эмас, улкан маданият маскани ҳамдир. Россияда ҳам шундай бозорлар ташкил этишни истардик", - деб айтган Россия ҳукумати биринчи ўринбосари Игорь Шувалов

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистонга ташриф давомида Тошкентнинг қадимий, айни пайтда замонавий бозорларидан бирида бўлган Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов Россияда ҳам шундай масканлар бўлишини хоҳлашини айтиб ўтди, деб хабар қилади Ўзбекистон ҳукумати матбуот-хизмати.

"Ўзбекистонда бозорлар фақат савдо мажмуаси эмас, улкан маданият маскани ҳамдир. Россияда ҳам шундай бозорлар ташкил этишни истардик", — деб айтган Шувалов.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 23 августа принял первого заместителя Председателя правительства Российской Федерации Игоря Шувалова. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Россия Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон буюк тарих ва улкан иқтисодий салоҳиятга эга, Марказий Осиёдаги йирик мамлакат, дея эътироф этган.

Шувалов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда икки мамлакат учун бирдек манфаатли, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилган.

Жумладан, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш масалаларига эътибор қаратилган. Ўзбекистон, Россия, Жанубий Корея, Хитой каби мамлакатлар иштирокидаги кооперацион лойиҳалар ҳам бизда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Экспорт ҳажмини ошириш учун темир йўллардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Россия бозорига етказиб берилмоқда. Шувалов, Россияда ушбу маҳсулотларга бўлган талаб юқорилигини инобатга олган ҳолда мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида эканликларини маълм қилган.

Шунингдек, фан-таълим йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0