Икки эркак Ўш бозори ҳудудида жинсий яқинлик қилаётган вақтда қўлга олинди

© Sputnik КыргызстанБишкекдаги милиция ходимлари
Бишкекдаги милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки эркак Ўш бозори ҳудудида жинсий яқинлик қилаётган бўлган, бири милиция томонидан қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса устига кириб борганлар

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бишкек (Қирғизистон)даги Ўш бозори ҳудудига яқин жойда бошқа бир эркакни мажбурлашда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Нашрга бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги ўз манбаси хабар берган.

Эркак аёл кишини бўғяпти - Sputnik Ўзбекистон
Иссиқ-Кўлга дам олишга борган эркак ўз хотинини бўғиб ўлдирди
Ҳодиса 19 август куни аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйларни бирини ертўласида юз берган.

"Маълумотларга кўра, эркак ертўлада ухлаб ётган бўлган. Унинг ёнига, тахминларга кўра, зўравон яқинлашган ва ўз ишини бошлаган. Шу уйда яшовчи аҳоли буни кўриб қолиб, "102" хизматига қўнғироқ қилганлар. Милиция ходимлари хонага жинсий яқинлик устига кириб боришган", — деб айтган нашрга суҳбатдош.

"Жабрланувчи" шикоят қилишдан бош тортган, ва милицияга ариза ёзмаслигини таъкидлаган, шу боис қўлга олинган гумондорни қўйиб юборишга тўғри келган. Гумондор Жалолобод вилоятининг Токтогул туманидан эканлиги ва 33 ёшда бўлгани маълум, холос.

Янгиликлар лентаси
0