Иссиқ-Кўлга дам олишга борган эркак ўз хотинини бўғиб ўлдирди

© Sputnik / Табылды КадырбековЭркак аёл кишини бўғяпти
Эркак аёл кишини бўғяпти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қотиллик содир этиш арафасида эркак хотини билан спиртли ичимлик ичган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Бишкеклик эркак Иссиқ-Кўлда ижарага олган хонасида ўз жуфти халолини бўғиб ўлдирди, деб хабар берди Спутник Қирғизистон.

Хабарга кўра, 14 август куни Қирғизистон пойтахтида истиқомат қилувчи 49 яшар эркак ўзининг 36 яшар хотинини ўлдириб қўйганлигини тан олиб полиция маҳкамасига келган.

Юнусободдаги ерости йўлагида содир этилган қотиллик тафсилотлари маълум бўлди
Маълум бўлишича, 11 август куни эр-хотин Томчи қишлоғига келишган ва хусусий уйларнинг бирида бир хонани ижарага олишган. Жуфтлик дам олиш кунларини шу ерда ўтказишга қарор қилган бўлган. 12 август куни тахминан 22.30ларда спиртли ичимлик ичиб ўтирган эр-хотин жанжаллашиб қолишган.

Эртаси куни эркак хона эшигини қулфлаб, ижарачига яна бир кун учун ҳақ тўлаган ва Бишкекка қараб йўл олган. Шаҳарга келибоқ содир этган жинояти ҳақида милиция ходимларига хабар қилган. Эркак шу заҳоти ҳибсга олинган, аёлни жасади эса айтилган жойдан топилган ва моргга олиб кетилган.

Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0