ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ахлат учун тўланадиган тўлов миқдори оширилди.
"Махсустранс" давлат ишлаб чиқариш бошқармаси 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ахлатни олиб чиқиш учун тўлов миқдори оширилганини билдирувчи тарифлар прейскурантини оммага эълон қилди.
Маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун — жисмоний шахслардан:
— аҳолидан ҳар бир киши учун бир ойга — 3 500 сўм.
Қаттий маиший чиқиндилар учун:
— бюджет ташкилотлардан 1 м3 учун — 41 989,50 сўм (Қўшимча солиқ тўловисиз);
— хозрасчёт ташкилотлардан 1 м3 учун — 41 989,50 сўм (Қўшимча солиқ тўловисиз).
Ахлатларни олиб чиқиш учун:
— бюджет ташкилотлардан 1 тонна учун — 15 690,97 сўм (Қўшимча солиқ тўловисиз);
— хозрасчет ташкилотлардан 1 тонна учун — 15 690,97 сўм (Қўшимча солиқ тўловисиз).