ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Тасдиқланган бажариладиган ишлар режасига асосан 2017 йил 22 август кунидан Асака шаҳридаги GM Uzbekistan заводида ҳар йилги профилактик ишларни бошлайди. Бу ҳақда компаниянинг ОАВлар билан алоқа қилиш хизмати Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.
Ушбу чора-тадбирлар давомида завод профилактик кўрикдан ўтказилиб, асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарга тўлиқ техник хизмат кўрсатилади. Завод қолдиқлари тафтиш қилинади. Коммунал хўжалик ва коммуникация тармоқларида таъмирлаш ишлари бажарилади. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режаси бўйича таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу билан хабарда, GM Uzbekistan компанияси томонидан автомашиналар бўйича барча шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида тўлиқ бажарилиши маълум қилинган. Таъмирлаш ишлари шартномаларда қайд этилган автомобилларни мижозларга етказиб бериш муддатларига ўз таъсирини кўрсатмайди.
"Автомобилларни ишлаб чиқариш 2017 йил 11 сентябрдан бошланади", — дейилган компания хабарида.