ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. GM Uzbekistan ўзининг Facebook саҳифасида расмий сервис марказлари ҳақида маълумот берди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир автомобил ўз вақтида техник хизматдан ўтказиб турилиши керак. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги GM Uzbekistan расмий сервис марказларида диагностика, таъмирлаш ва автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича малакали хизматлардан фойдаланиш мумкин.
GM Uzbekistan сервис марказлари манзилларини қуйидаги ҳавола орқали топиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/servisnye-centry.html
GM Uzbekistan республиканинг ҳар бир вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган сервиз марказлар ҳақида интерактив харита келтириб ўтган. Хусусан, Тошкент шаҳрида — 10 та, Тошкент вилоятида 5 та, Самарқанд вилоятида — 4 та расмий сервис марказлари мавжуд.