Ўзбекистон “силикон водийси” ушбу ҳафтада ишга тушади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишВ цехе сборки завода компании Samsung Electronics
В цехе сборки завода компании Samsung Electronics - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Mirzo Ulugbek Innovation Center – инновациялар марказининг асосий вазифаси ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган хўжалик субъектларни ҳамда дастур ишлаб иқарувчиларни бирлаштиришдир.

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Vашҳур силикон водийсининг ўзбекча варианти — Mirzo Ulugbek Innovation Center – ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва  қўллаб-қувватлаш  инновациялар маркази ушбу ҳафтада ишга тушади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Uzinfocom вакили.

Геймеры - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Улуғбек номидаги “силикон водийси” ташкил қилинади

Мирзо улуғбек номидаги инновациялар марказининг асосий вазифаси – ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган хўжалик субъектларни ҳамда дастур ишлаб иқарувчиларни бирлаштиришдир. Янги марказ Республика ичида экстерриториал принципда ташкил қилинган, яъни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида жойлашган IT-корхоналар инновациялар маркази резидентига айланиши мумкин.

“Марказнинг расмий ишга тушиш куни этиб 25 август белгиланган. Унинг дастлабки ишлаш муддати 10 йилга мўлжалланган. Кейинчалик узайтириш  имконияти бор. Марказ резидентларига катта имтиёзлар берилган. Хусусан, улар 2028 йилнинг 1 январига қадар ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилинган”, — деди суҳбатдош.

Инновациялар маркази ишчилари маошлари 2028 йилнинг 1 январига қадар 7,5 % солиқ солинади, ҳамда бюджетдан ташқари пенсия фондига 4,5% солиқ тўлашади.

Мирзо улуғбек номидаги инновациялар марказини қўллаб-қувватлаш учун, бугунги кунда, давлат органлари, илмий ва маърифий муассалалар фаолиятини мувофиқлаштирадиган махсус кенгаш ҳам ташкил қилинган.

Янгиликлар лентаси
0