Ўзбекистонда Улуғбек номидаги “силикон водийси” ташкил қилинади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГеймеры
Геймеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳудудда ахборот технологиялари соҳасида инновацион лойиҳалар ятатишга тайёр бўлган истеъдодли ёшлар учун катта имтиёзлар яратилади.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида инновациялар маркази — Mirzo Ulugbek Innovation Center ташкил қилинади, дкб хбар қилмоқда  Sputnik мухбири.

Тошкентда ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди

Янги марказ ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари ва дастурчиларни бирлаштиради. Марказ Ўзбекистон ҳудудида экстерриториал тартибда ташкил қилинади. Яъни, ахборот технологиялари соҳасида ишлайдиган корхоналар, Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида жойлашган бўлишига қарамасдан, Инновациялар марказининг резиденти бўлиши ва унинг имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.

Инновацион марказ ташкил қилишдан асосий мақсад – таълим ва керакли малакага эга бўлган фуқаролар, авваломбор иқтидорли ёшлар учун энг қулай шароит яратиб беришдир. Инновациялар марказини бошқарувчи орган сифатида назорат кенгаши ташкил қилинган.

Президент қарорига кўра, Инновациялар маркази резидентларини 2028 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлардан, давлат фондлари мажбурий тўловларидан, ягона ижтимоий тўловлардан ҳамда олиб келинаётган асбоб ускуналар учун белгиланган божхона солиқларидан  озод қилиш кўзда тутилган. Марказ ўзи яратган маҳсулот ва хизматларни интернет-магазин орқали хорижий валютага сотиш ҳуқуқига эга.

Пользователь читает новости на портале Sputnik Литва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энг фаол интернет фойдаланувчилари кимлар?

Ундан ташқари марказ резидентлари валюта тушумининг бир қисмини давлатга сотиш мажбуриятидан озод қилинади.

Шунингдек, марказ резидентларига кўрсатилган хизматлар учун халқаро банк карталарига ўтказиш йўли билан хорижий валютада ҳисоб-китиб қилиши мумкин. Инновацион марказ таклиф қилган хорижий мутахассислар эса 2028 йилга қадар жисмоний шахслар учун белгиланган солиқнинг имтиёзли ставкаларидан (даромад солиғи — 7.5%, нафақа фондига — 4.5%)  фойдаланиши мумкин.

Ахборот технологиялари вазирлиги ва Солиқ қўмитаси зиммасига берилган ушбу имтиёзларнинг самараларини йилма-йил текшириб бориш юклатилган.

Янгиликлар лентаси
0