ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп муҳим қарорлар, жумладан, Афғонистон бўйича ҳам қарор қабул қилдим, дея хабар берди. Эслатиб ўтамиз, АҚШ сўнгги вақтларда Афғонистонда кейинги стратегиясини аниқлаштириб олишга ҳаракат қилиб келмоқда.
АҚШ президенти куни кеча Афғонистон ва бошқа масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда Трамп мамлакатнинг Афғонистон бўйича кейинги стратегиясини аниқлаштириб олишга ҳаракат қилмоқда. Америка Афғонистонда бир неча минг кишидан иборат контингентни қўллаб-қувватлаб келади. Илгарироқ АҚШ ҳарбий ролини ошириш, Афғонистондан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиб кетиш ёхуд ҳарбий масалаларни хусусий компанияларга ўтказиш сингари вариантлар кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди.