TOШКЕНТ, 19 август — Sputnik. Италиянинг Казерта шаҳрида "Шарқ тароналари" халқаро фестивали ва Бухоро, Самарқанд ҳамда Хива шаҳарларининг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
10 Август 2017, 18:16
Ўзбекистон делегацияси италияликларга "Самарқанд сити", "Қадимий Бухоро", "Ичон Қалъа" каби махсус туристик ҳудудлар ҳақида ҳикоя қилиб беришди.
Тадбир иштирокчилари шунингдек, Тошкентда шу йилнинг 3-5 октябр кунлари халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтишидан ҳам хабардор бўлишди.
XI "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали 25-30 август кунлари Самарқандда бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 56 мамлакатидан 250 нафар санъаткор иштирок этади.