ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Тошкент вилояти прокуратурасининг расмий веб-сайти (www.tvp.uz) ишга туширилди.
Фойдаланувчилар сайт орқали Тошкент вилояти прокуратурасига ариза, шикоят ва таклифларни виртуал қабулхона орқали онлайн тарзда йўллашлари, ҳуқуқий маслаҳат олишлари, вилоят прокуратураси органлари фаолияти ва унинг амалдаги натижалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш соҳасидаги тадбир ва янгиликлардан хабардор бўлишлари мумкин.
Фуқаролар бундан ташқари, ижтимоий сўровларда қатнашиб, минтақадаги коррупция ҳолати ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шу жумладан мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни йўллаш ҳамда вилоятдаги идора ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари, бедарак йўқолганлар ва жиноят содир этганликда айбланувчи шахслар қидируви билан боғлиқ долзарб маълумотларга эга бўлиш имкониятига ҳам эга бўладилар.