"Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси авиачипталарни миллий валютага сотади

Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари Россия йўналишидаги авиачипталарни фақат АҚШ долларига сотиб олишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси тез кунларда республика фуқароларига авиачипталарни миллий валюта — сўмда сотилиши ўтиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири компаниядаги манбасига таянган ҳолда.

Регионы России. Крым - Sputnik Ўзбекистон
Нега Ўзбекистондан Қримга тўғридан-тўғри авиапарвоз йўлга қўйилмаяпти

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Россия йўналишидаги авиачипталарни фақат АҚШ долларга сотиб олишлари мумкин.

"Бу талабни ўзгартириш бўйича ҳозирги вақтда тегишли иш олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда миллий валютага сотишга ўтиш бўйича ҳукумат қарори тайёрланмоқда. Тез вақтларда барча фуқаролар авиачипталарни миллий валютада сотиб олишлари мумкин бўлади", — деди суҳбатдош.

Лекин у авиачипталарни миллий валютага сотишга ўтишнинг аниқ санасини маълум қилмади. Унинг сўзларига кўра, бу конвертация билан боғлиқ. Бу ерда авиакомпанияга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, миллий авиакомпания томонидан босиқ нарх сиёсати олиб борилади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авичипта нархлари бошқа компаниялар билан солиштирилганда нафақат ўзбекистонликларга, балки чет эл фуқароларига ҳам мақбул ва ҳаммабопдир.

Янгиликлар лентаси
0