Брижит Макрон ўзини "биринчи хоним" ҳис қилмаётганлигини маълум қилди

© Michel Euler / POOL / AFPПрезидент Франции Эммануэль Макрон и его жена Брижитт Макрон
Президент Франции Эммануэль Макрон и его жена Брижитт Макрон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин президент Эммануэл Макроннинг "биринчи хонимнинг низоми"ни жорий этиш бўйича махсус таклифи эълон қилинган эди

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон Elle журналига берган биринчи интервьюсида ўзини "на биринчи, на охирги, на аёл" сифатида ҳис қилмаётганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Иссиқлик станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Франция компанияси Сирдарёда янги ИЭС қуради

"Мен ўзимни биринчи аёл сифатида ҳис қилмаяпман. Бу америкалик "биринчи леди" сўз бирикмасидан олинган кўчирманинг таржимаси менга ёқмайди. Мен ҳар гал бу иборани эшитганимда орқамга қарамоқчи бўламан — ким ҳақида гапиришяпти? деб. Мен ўзимни на биринчи, на охирги, на аёл сифатида ҳис қилмаяпман. Мен — Брижит Макрон" — деб таъкидлади Брижит.

Сал олдин президент Эммануэл Макроннинг "биринчи хонимнинг низоми" жорий этиш бўйича махсус таклифи эълон қилинган эди. Янги ҳужжатда давлат ишларида президент рафиқасининг расмий ўрнини сезиларли аниқлаштириш кўзда тутилган эди. Жумладан, ушбу ҳужжатда давлат раҳбари рафиқаси ҳаражатлари учун давлат ҳисобидан маблағ ажратиш қайдэтилган.

Макроннинг таклифи Франция аҳолисининг жиддий танқидига учради. Улар бу таклифни бекор қилиш бўйича имзо тўплаш жараёнини бошлаб юборишган эди. Петицияни август бошида 280 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг, Елисей саройи "биринчи хоним низоми"ни жорий этиш фикридан воз кечди. Унинг ўрнига бошқа "шаффофлик ҳужжати"ни нашр этиши ҳақида ваъда берилди.

Президент Макроннинг рафиқаси ролини тавсифлайдиган ҳужжат август якунида ёки сентябр бошида эълон қилиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0