Тошкентдан Бекободга электричка қатнови йўлга қўйилади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташрифи давомида шаҳарнинг бош режаси билан ҳам танишди

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. Президент аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент – Бекобод йўналишида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди, деб хабар қилди uznews.uz.

Электропоезд - Sputnik Ўзбекистон
Қўқон-Марғилон-Андижон электричкаси кунига икки марта қатнай бошлайди

Шавкат Мирзиёев Бекободга ташрифи давомида шаҳарнинг бош режаси билан ҳам танишди.

Лойиҳада "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ ҳамда "Бекобод цемент заводи" ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш режалаштирилган.

Давлат раҳбари мазкур уй-жойлар атрофида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектлари ва боғ барпо этиш топшириғини берди.

Президент мазкур шаҳарчани тез фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга "Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви" деб ном беришни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0