Қўқон-Марғилон-Андижон электричкаси кунига икки марта қатнай бошлайди

© railway.uzЭлектропоезд
Электропоезд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича кунига бир маротаба қатновлар қатъий жадвал асосида мунтазам амалга оширилмоқда

TOШКЕНТ, 15 август — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси шу йилнинг октябр ойида Қўқон-Марғилон-Андижон электричкаси қатновларини кунига икки маротаба амалга ошириш режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Электричка - Sputnik Ўзбекистон
Қўқон, Марғилон ва Андижон орасида электричка қатнови йўлга қўйилади

Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича кунига бир маротаба қатновлар қатъий жадвал асосида мунтазам амалга оширилмоқда.

Жумладан, соат 06:22 да Қўқон вокзалидан жўнаган поезд соат 9:12 да Андижон вокзалига етиб бормоқда. Йўл давомида электричка Қақир, Фурқат, Олтиариқ, Марғилон, Қува ва Асака станцияларида тўхтаб ўтади. Андижондан жўнаш вақти соат 16:45 да Қўқонга етиб бориш вақти эса 19:30 да.

Йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш вақти жами 3 соату 10 дақиқани ташкил этади. Ҳаракат таркиби бир вақтнинг ўзида 330 нафар йўловчини ташиш имконига эга. Электричка 7 та вагондан иборат бўлиб, вагонларнинг барчаси кондиционер билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қўқон – Марғилон – Андижон йўналишида электричка қатнови йўлга қўйилган эди.

Янгиликлар лентаси
0