TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik.Нижний Новгороддаги Канавинск туманидаги бозорда Марказий осиёликлар ва озарбойжонликлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар берди РИА Новости маҳаллий ОАВга таяниб.
Хабарларга қараганда, оммавий муштлашувда 200дан ортиқ мигрант қатнашган. Уларнинг кўпчилиги пичоқ зарбасидан жароҳатланган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари бозорга етиб келишганида тўқнашув якунланиб, иштирокчилар қочиб кетишган бўлган.
Ҳозирда ИИБ ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.