Хорижлик мутахассислар Ўзбекистон педагог кадрларига тренерлик курсларини ўтишмоқда

Хорижлик мутахассислар педагог кадрларни маҳоратини оширмоқда
Хорижлик мутахассислар педагог кадрларни маҳоратини оширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тренерлик курсларининг асосий мақсади - олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва замонавий ёндошувлар асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш борасидаги компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 2017 йил 14 августидан бошлаб, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда тренерлик курслари ташкил этилмоқда.

Гонгконг - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 60 нафар коллеж битирувчисини Хитойга малака оширишга юборади
Тренерлик курсларининг асосий мақсади — олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида ўқув машғулотларини олиб борадиган профессор-ўқитувчиларнинг касб маҳоратини ошириш, педагогик технологиялар, соҳага оид илғор хорижий тажрибалар ва замонавий ёндошувлар асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш борасидаги компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Жумладан, 2017 йил 16 август куни Жанубий Кореянинг Донгук университети профессорлари Byun Jeong Yong ва Peom Park лар иштирокида Жанубий Корея олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш борасидаги илғор тажрибалар бўйича маъруза-мунозара бўлиб ўтди.

Маъруза иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди, шу билан бирга, хорижий мутахассислар билан мамлакатимиздаги таълим сифатини ошириш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши борасидаги мавжуд иш тажрибалари билан ҳам ўртоқлашилди.

Хорижлик мутахассислар Ўзбекистон педагоглари маҳоратини оширмоқда
Хорижлик мутахассислар Ўзбекистон педагоглари маҳоратини оширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Хорижлик мутахассислар Ўзбекистон педагоглари маҳоратини оширмоқда

Янгиликлар лентаси
0