ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Жорий йилда 60 нафар коллеж битирувчисини Хитойга малака оширишга юборишни режалаштирганмиз, деб айтган ЛТ Текстиль Интернейшн" қўшма корхонаси директори Чен Жи, деб хабар қилмоқда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида.
Чен Жининг сўзларига қараганда, бугун жаҳон бозорида Ўзбекистонда етиштирилшаётган пахтага талаб катта.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "ЛТ Текстиль Интернейшнл" қўшма корхонасида Қашқадарё вилоятида етиштирилган пахта толасини қайта ишлаб, бозорга тайёр маҳсулот чиқариш мўлжалланган.
"Биринчи босқичда пахта толасидан ип-газлама ишлаб чиқарилади. Бу жараён жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошланади. Иккинчи босқич 2018 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиб, уни тезроқ ишга тушириш чораларини кўришни таклиф қилди. Бу таклиф бизга ҳам маъқул бўлди", — дея қўшимча қилган Чен Жи.