Хитой Ўзбекистонга ўз кемаларини юборди

© Подробно.UZХитой Ўзбекистонга ўз кемаларини юборди
Хитой Ўзбекистонга ўз кемаларини юборди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, Хитойнинг Ўзбекистонга тақдим этган бу ёрдами "Битта минтақа, битта йўл" миллий дастури доирасида етказилди

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. 24 февраль куни тонгида "Юйсиньоу" (Чунцин-Синьцзян-Европа) халқаро темир йўл маршрути орқали Чунциндан юборилган кемалар партияси Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда "Жэньминь жибао" газетаси хабар берган.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди
Бу Хитойдан Ўзбекистонга шундай типдаги маҳсулотнинг темир йўл орқали юборилган илк партияси бўлди.

Маълумотларга кўра, Хитойнинг Ўзбекистонга тақдим этган бу ёрдами "Битта минтақа, битта йўл" миллий дастури доирасида етказилди.

Бу кемалар Ўзбекистондаги каналларни тозалашда қўлланади. Бундай кемалардан жами 20таси келтирилиши кўзда тутилган. Кемалар 5та партия орқали етказилиши белгиланган, биринчи партияда 3та кема келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0