ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни "Ўзсаноатэкспорт" АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда президент расмий веб-сайти хабар қилди.
Янги қарор талабларига кўра, энди компанияга "Ўзсаноатэкспорт" АЖнинг хориждаги савдо уйларига ун ва буғдой маҳсулотларини консигнация шартларида тасдиқланган озиқ-овқат буғдой балансида бўлган меъёрларда етказиб бериш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, компания "Ўзсаноатэкспорт" АЖ томонидан "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимида олиб кирилган хом-ашё ва материалларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни дунё бозорларига олиб чиқиши мумкин.
Бундан ташқари, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ томонидан ташқи савдо операцияларни амалга оширишда тушумлари тушиш муддати ёки экспорт операциялар бўйича қайта олиб чиқиш муддати товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилинган кунидан 90 кундан ошмаслиги керак.