Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан яқинда ўтказилган махсус операция давомида теракт уюштиришга тайёргарлик кўраётганликда гумонланиб тўрт нафар шахс қўлга олинди, қўлга олинганлардан бири Россия фуқароси, қолган уч нафари эса — Тожикистон фуқаролари эканлиги маълум қилинди.
Халқаро масалалар бўйича Россия кенгаши эксперти Никита Мендковичнинг фикрига кўра, Фарғона водийсининг Тожикистон ва Қирғизистонга қарашли ҳудудлари 90-йиллардаёқ радикал оқимлар "кўчатлари"га айланган. Бу оқимлар ҳозирга қадар ҳам ўша ерда амал қилиб келмоқда, ва аксарият ҳолларда Россия ҳамда қатор давлатларда тақиқланган "Ислом давлати" манфаатларига хизмат қилмоқда, деб қайд этди Мендкович.
Эксперт шунингдек, Тожикистонга ва Қирғизистонга қўшни бўлган Ўзбекистонда террорчиларга қарши қонунлар ўта қатъий амал қилиши ва маҳаллий куч тизимлари бу борада қаттиқ иш олиб боришлари ҳисобидан ҳам фундаменталистлар ҳаракати унчалик фаол эмаслигини қайд этиб ўтди.