Террорчи ёлловчилар чангалига тушмаслик учун руҳшунос маслаҳати

© Sputnik Кыргызстан Психолог Евгения Ким
Психолог Евгения Ким - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тажрибасиз ёшлар, одатда, ўзларига шундай “ишлов” берилаётганидан мутлақ бехабар бўлишади. Улар учун ижтимоий тармоқда ёки кўчада танишган “янги таниш” бир ёқимтой, хушмуомала киши бўлиб қолаверади.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Баъзан у ёки бу мудҳиш террорчилик ҳақида эшитар эканмиз, бу ишни кечагина туппа-тузук юрган одам қилганига инсоннинг ишонгиси келмайди. Ваҳоланки, кўплаб террорчилик негизида тажрибасиз ёш ижрочи ва ўта айёр ёлловчининг бир неча ой давом этган қабиҳ фаолияти ётади.

Профессионал руҳшунос Евгения Ким Sputnik Қирғизистонга берган интервьюсида, террорчи ёлловчилар чангалига тушиб қолмаслик учун, тажрибасиз ёшлар нималарни билиш кераклигини тушунтирди.

ФХХнинг антитеррор ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Москвада экстремистик ташкилотларга ёлловчи шахс қўлга олинди

Руҳшунос айтишига қараганда, террорчи ёлловчилар ўз фаолияти асосан олтита босқични босиб ўтар экан.

Биринчидан, ёлловчилар бўлажак террорчи ҳаётда нимадан норози, нималарни орзу қилишини билиб олишга ҳаракат қилишар экан.

Кейин, улар бўлажак террорчининг ҳаёт қадриятларини билиб олишга ҳаракат қилишар экан. Яъни, бўлажак террорчи у ўз ҳаётида нимани қилиши мумкин, нимани бажаришдан воз кечади.

Учинчидан, биринчи ва иннинчи босқичда тўпланган маълумотлар асосида, бўлажак террорчини (қурбонни) ўз лойиҳасига қизиқтиришга ҳаракат қилар экан.

Тўртинчидан, ёлловчилар қурбонга дунёнинг бенуқсон кўринишини тасвирлаб беришар ва янги дунёда у орзу қилган барча нарсалар муҳайё бўлишини айтиб беришар экан. Шундан кейин, бўлажак террорчи ёлловчига тўлиқ ишона бошлайди ва уни ўзининг орзу-умидларини амалга ошиши учун ягон имкон деб ҳисоблайди.

Бешинчидан, ёлловчи террорчининг ҳаёт қадриятларини бузуқ қадриятлар билан алмаштира бошлайди. Масалан, бориб қўшингни эчкисини ўғирлаб кел, дейди. Бўлажак террорчи эса, — йўқ ўғирлик қилиш нотўғри дейди. Ёлловчи эса, қара қўшнингни 10та эчкиси бор, сенда бирорта ҳам йўқ, шу тўғрими дейди.

Шундай услубда ёлловчи бўлажак террорчининг ҳаёт қадриятларини бузуқ қадриятлар билан алмаштиради. Бу албатта бирмунча вақт ва “усталик” талаб қиладиган жараён, лекин у тугаганидан кейин бўлажак террорчи ҳамма нарсага – ўғирлик қилишга ҳам, одам ўлдиришга ҳам тайёр бўлади.

Шундан кейин, бўлажак террорчига бирор кичикроқ топширик берилади ва яхши рағбатлантирилади.

СПУТНИК_Мать подозреваемых в организации терактов в Петербурге Азимовых не верит в виновность детей - Sputnik Ўзбекистон
Она ўз фарзандларининг террорчи эканига ишонмади

Олтинчидан, ёлловчи террорчини барча қариндошларидан юз ўгиртириб фақат у билан мулоқот қилишга ва “мен сенинг ягона дўстингман” қабилида иш тутади ва террорчини “асосий мақсад”ни амалга ошириш учун тайёрлай бошлайди…

Тажрибасиз ёшлар, одатда, ўзларига шундай “ишлов” берилаётганидан мутлақ бехабар бўлишади. Улар учун ижтимоий тармоқда ёки кўчада танишган “янги таниш” бир ёқимтой, хушмуомала киши бўлиб қолаверади.

Бунинг олдини олиш учун, энг асосийси ёшларни узоқ вақтга, ўз ҳолича ёлғиз қолдирмаслик керак. Иккинчидан, улар берган саволларга жавоб бериш керак, уларнинг ҳаёти, ўқиши иши билан чин дилдан қизиқиб, хабардор бўлиб туриш керак.

Ёшларнинг ўзларига келсак, “янги таниш”лар билан “алоҳида” мавзуларда суҳбат қурганидан кейин уларнинг ўзларида ҳам кўплаб саволлар пайдо бўлади. Бундай ҳолларда улар, биринчи навбатда, ўз яқинларига  ёки олдиндан таниш бўлган кишиларга мурожаат қилса яхши бўлади.

Ким: вербовщики террористов работают так же, как сетевые маркетологи
Янгиликлар лентаси
0