Ўзбекистон мобил алоқа операторлари абонентлар сўзлашувларини кузатмайди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМобильные операторы "Мегафон" и "Билайн"
Мобильные операторы Мегафон и Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати томонидан мобил алоқа фойдаланувчиларининг сўзлашувлари ва хабарларини сақлаш, қўнғироқлар ва хабарлар тўғрисидаги маълумотларни давлат органларига тақдим этиш бориш вазифаларини операторларга юклаш масаласи кўриб чиқилмаяпти

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторларига Россияда қабул қилинган талабларга (Пакет Яровой) ўхшаш бўлган янги талабларни жорий этиш кўзда тутилмаяпти. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Халқаро Пресс-клуб анжуманида маълум қилди.

Жисмоний ёки юридик шахсларга бериладиган сим карталар сони чекланади

"Яровой пакети" талабларига кўра, Россияда мобил алоқа операторларга ва маълумотларни тарқатувчи ташкилотларга ярим йил давомида фойдаланувчиларнинг хабарларини сақлаш, шунингдек 3 йил ва бир йил мобайнида қўнғироқлар ва ёзишмалар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва давлат органларга тақдим этиш вазифалари юклатилган.

"Ҳозирча бундай режалар йўқ, шу боис ортиқча ваҳимага ҳожат йўқ", — деб жавоб берди вазир Шерматов Sputnik мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, шу йилда Ўзбекистонда мобил алоқа мижозлар сони 21,5 млн кишидан ортди. Ҳозирги вақтда мобил алоқа бозорида GSM стандартида ишлайдиган 4 та — Beeline, Ucell, UMS и Uzmobile операторлар фаолият кўрсатмоқда.

Beeline энг кўп мижозларга эга бўлиб, 2016 йил якунида 9,5 млн кишидан ортиқ мижозлари бор.

Келгуси беш йил ичида миллий мобил алоқа оператори Uzmobile ўзининг мижозлар сонини 11 млн кишига етказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0