Тошкентда давлат кўчмас мулки сотувга қўйилди

© Хокимият г. ТашкентаЗдание гостиницы выставленной на торги
Здание гостиницы выставленной на торги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча кўчмас мулк объектлари қисқа муддат ичида инвестиция киритиш, янги ишчи ўринлари ташкил қилиш мажбурияти билан сотилади.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент  шаҳар ҳудудий бошқармаси бир неча давлат кўчмас мулк активларини сотувга чиқарди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти.

Савдога қўйилган кўчмас мулк объектлари орасида бир неча бинолар, бинолар қисми, қурилиши якунланмаган объектлар, "Истироҳат" фабрикаси ва "Саёҳат" меҳмонхонаси бор.

Самарқандда қадимий масжидлар ижарага берилади

Объектларнинг энг қиммати "Саёҳат" меҳмонхонаси бўлиб унинг қиймати 28,6 млрд. сўм, иккинчи ўринда "Истироҳат" фабрикаси бўлиб, у 20,6 млрд. сўмга сотувга чиқарилган.

Барча кўчмас мулк объектлари қисқа муддат ичида инвестиция киритиш, янги ишчи ўринлари ташкил қилиш мажбурияти билан сотилади.  

Савдода иштирок этиш учун сотувчининг ҳисоб рақамига сотиладиган объект қийматининг 15%дан кам бўлмаган миқдорида закалат суммаси киритиш ва бизнес-режаларини тақдим этиш керак.

Янгиликлар лентаси
0