Самарқандда қадимий масжидлар ижарага берилади

Oбуна бўлиш
Тадбиркорлар биноларни ижарага олиб, улардан тижорат мақсадида фойдаланишлари мумкин экан.

TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Самарқандда шаҳрида жойлашган қадимий масжид ва мажмуалар ижарага берилади. Давлат рақобат қўмитаси хабарига кўра, тадбиркорлар қўйидаги объектларни 5 йилгача бўлган муддатга ижарага олиб, улардан тижорат мақсадида фойдаланишлари мумкин экан.

Гап, хусусан, қуйидаги объектлар ҳақида кетмоқда:

Самарқандда "Samarkand city" туризм зонаси барпо этилади

1. Янги Хайробод масжиди, Самарқанд шаҳар, Даҳбед кўчаси, 50уй;

2. Шайх-ул-Ислом мажмуаси Самарқанд шаҳар, Даҳбед кўчаси, 99уй;

3. Ёмини мажмуаси Самарқанд шаҳар, Чимкент кўчаси, 91 уй;

4. "Кўк масжид" масжиди Самарқанд шаҳар Абдурасулов кўчаси, 64 уй;

5. "Ургути" масжиди Самарқанд шаҳар, Панжакент кучаси

6. "Махмуди Хоразми" масжиди Самарқанд шаҳар, Бухоро кўчаси,  2 уй

Давлат рақобат қўмитасининг Самарқанд бўлими мутахассиси Бекзод Пайшанов Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда юқоридаги масжид ва мажмуалар ҳақиқатдан ҳам ижарага берилишини тасдиқлади. Мутахассис айтишига қараганда, ушбу масжид ва мажмуаларнинг барчаси маданий меърос рўйхтига киритилган ва улар ижарага таъмирлаш шарти билан берилар экан.

Ванд компанияси менеджери - Ирина Медведева - Sputnik Ўзбекистон
Туризм эксперти: Ўзбекистонда томоша қиладиган нарса кўп

Тадбиркорлар уларни қайта таъмирлаш бўйича ўз лойиҳаларини таклиф қилишлари керак бўлади. Вилоят Маданий меърос қўмитаси лойиҳаларни кўриб чиқиб уларни, тасдиқлайди. Шундан кейин Давлат рақобат қўмитаси тадбиркорлар билан ижара шартномаси имзолайди. Шартнома муддати — 5 йилuгача  бўлиши мумкин. Қайта таъмирлаш харажатлари ижара тўлови ўрнига ҳисобланиши ҳам мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фаолият 2017 йилнинг 30 июнида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 450-сонли "2017-2019 йилларда Самарқанд туристик салоҳиятини ривожлантириш тўғрисидаги" қарорини ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0