Абдулла Арипов ўзбек-қирғиз алоқаларини мустаҳкамловчи тадбирларни таклиф қилди

© Правительство Кыргызской республикиПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов прибыл с рабочим визитом в Кыргызстан
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов прибыл с рабочим визитом в Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазир Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида Қирғизистон маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди ҳамда худди ана шундай кўргазмалар Қирғизистонда ҳам ўтказилишига умид билдирди

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади, деди Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркакация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишида. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Начались переговоры премьеров Кыргызстана и Узбекистана в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари музокараси бошланди

Арипов Қирғизистон Ўзбекистон билан узвий боғлиқ эканлигини билдирди.

"Қирғизистон бизнинг ишончли ва узоқ муддатли ҳамкоримиз. Икки халқ тақдири бир-бири билан узвий боғлиқ, анъаналаримиз умумий. Ўзбекистон қўшнилар, хусусан Қирғизистон билан муносабатларда очиқ, аҳил ва прагматик сиёсат тарафдори. Биз аҳил қўшничилик ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида ҳамкорликка тайёрмиз", — деди Арипов.

Бош вазир Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида Қирғизистон маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди ҳамда худди ана шундай кўргазмалар Қирғизистонда ҳам ўтказилишига умид билдирди.

"Бу йил Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунларини ташкил этишни таклиф қиламан, келгуси йили эса аксинча. Мамлакатларимизда кино кунлари ўтказиш учун фильмотекалар алмашишимиз лозим", — деди у.

Ўзбекистон бош вазири икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ўтган ярим йиллик давомида сезиларли даражада ошганини қайд этди ва йил якунларига кўра икки бараварга ошишига умид билдирди.

Янгиликлар лентаси
0