ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Тошкентда янги халқаро мактаб ва боғча очилди.
VOSIQ International School and Kindergarden – Жанубий Кореянинг Yeoju Institute of Technology институти томонидан ишлаб чиқилган методика асосида таълим беради.
Янги мактаб болаларга замонавий жиҳозланган бинолар, хавфсиз ҳудуд, бассейн, 3 марталик овқат ва спорт майдончалари таклиф қилмоқда. Ундан ташқари махсус автобуслар болаларни ҳар куни уйидан олиб келади ва олиб бориб қўяди.
Мактаб Домбробод кўчасида, Сингапур институти яқинида жойлашган.
Бир неча кун олдин халқаро пресс-клубда чет элда ишлаётган юқори малакали мутахассисларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун нималар етишмаётгани муҳокама қилинган эди. Ўшанда етишмаётган шароитлардан бири сифатида, халқаро мактабларнинг етишмаётганлиги айтиб ўтилган эди.