Ярим йилда Ўзбекистонда 84 минг иш ўринлари яратилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРабота ЗАО "Хлебкомбинат "Инской" в Новосибирске
Работа ЗАО Хлебкомбинат Инской в Новосибирске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий дастурлар натижасида 13 мингдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди, 10 та иқтисодий ҳудуд ва 5 та кичик саноат зоналари ташкил қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2017 йилнинг биринчи олти ойида 84 минг 300та янги иш ўринлари яратилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Ижтимоий соҳада 2,7 минг км автомобил йўллари қуриб битказилган ва таъмирдан чиқарилган, 2020 йилга қадар энергетик самарали ва арзон бўлган кўп қаватли уйлар қуриш  дастурини амалга ошириш давом этмоқда. Ушбу дастур доирасида 1 минг 136та кўп қаватли уй қуриш ҳамда қишлоқ жойларида 75 мингта турар жой қуриш режалаштирилган.

Геодезист иш вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энг юқори маошли ва энг оммавий иш ўринлари

Ундан ташқари ижтимоий-иқтисодий дастурлар натижасида 13 мингдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди, 2,1 трлн сўмлик кредитлар ўзлаштириб олинди, 10 та иқтисодий ҳудуд ва 5 та кичик саноат зоналари ташкил қилинди. Peugeot ва Citroёn тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича завод қурилмоқда.

Иқтисодий ривожланишнинг ажралмас қисми тариқасида солиқ ва суд-ҳуқуқ тизимлари ҳам такомиллаштирилмоқда. Хусусан, солиқларни ўз вақтида тўлаган тадбиркорлар учун қўшимча имтиёзлар яратилмоқда, иқтисодий фаолиятдан келиб чиққан баҳсларни ҳал қилиш учун маъмурий судлар ташкил қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0