Ўзбекистонда энг юқори маошли ва энг оммавий иш ўринлари

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишГеодезист иш вақтида
Геодезист иш вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернет эълонлар саҳифаси Ўзбекистонда энг юқори маошли ва энг кўп иш ўринлари таклиф қилинадиган соҳаларни эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Ўзбекистонда энг оммавий бўлган интернет-эълонлар портали Оlx.uz энг юқори маош тўланадиган соҳаларни эълон қилди.

Портал таҳлилига кўра, энг юқори маош тўланадиган соҳалар бу — кўчмас мулк, маркетинг, савдо ва ахборот технологиялари соҳаларидир. Ушбу соҳада ўртача таклиф қилинаётган маошлар ҳажми 1 млн сўмдан 1,4 млн сўмгача.

Йил бошидан ўртача ойлик иш ҳақи 12,6 %га оширилди

Энергетика ва қуриш соҳаларида ҳам маошлар 1,5 млнгача етиши мумкин. Қурилиш соҳасида ойликлар турлича бўлиши мумкин. Масалан оддий пайвандчига – 700 минг ойлик таклиф қилинмоқда. Бошқарув соҳаларида маошлар, кутилганидек юқори. Масалан Тошкентда савдо бўлими бошқарувчисига лавозимига 3,5 млн сўм таклиф қилинмоқда.

Энг кўп иш ўринлари сони бар ва ресторанларда таклиф қилинмоқда. Меҳнат бозорида таклиф қилинаётган бўш ўринлардан олтидан бири – ушбу соҳада. Энг кўп иш изланаётган соҳалар бар ва ресторанлар, чакана савдо, таълим ва қурилиш соҳаларидир.

Бухгалтер, энага, ҳайдовчи каби иш ўринларига ҳам талаб ва таклиф ҳам жуда кўп. Шунингдек ўз машинаси ёрдамида пул топишни истаган фуқаролар ҳам бор. 

 

OLX хизмати орқали иш қидираётган фуқароларнинг аксарияти Тошкент ва Самарқанд вилояти аҳолисидир. Интернетда жойлаштирилган таржимаи ҳолларнинг ярмидан кўпи ушбу шаҳарлар аҳолисидан.

© OLXИш берувчилар энг кўп қидирадиган номзодлар
Самые востребованные категории среди работодателей в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Иш берувчилар энг кўп қидирадиган номзодлар

 

Янгиликлар лентаси
0