ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Аҳоли даромадлари, ҳаёт даражаси ва сифатини муттасил оширишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши жорий йил бошидан буён ўртача ойлик иш ҳақини 12,6 фоиз ошириш имконини берди.
Шу йилнинг 1 октябридан бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори яна 15 %га кўпайди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида маълумот берилди.