ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон 2018-2022 йиллар учун Қозоғистон Миллий экспорт стратегиясига киритилди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
15 Август 2017, 14:21
Қозоғистон иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменовнинг сўзларига кўра, Остона ўз маҳсулотларини етказиб бериш учун Ўзбекистонга юқори қизиқишдаги бозор сифатида қарамоқда.
Ушбу стратегиядан 27 та давлат ўрин олган.
Давлатлар тўртта тоифага бўлинган: устувор, юқори, ўртача қизиқишда бўлган давлатлар ҳамда узоқ муддатли истиқболдаги давлатларга бўлинган.
Устувор давлатлар сифатида Россия ва Хитой белгиланган.
