Ўзбекистон бизнес юритиш қулайлиги бўйича жаҳон рейтингида кескин юқорилади

© Pixabay / AlexanderSteinИнвестиции в бизнес
Инвестиции в бизнес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир йил ичида республика 54 поғона юқорилашга муваффақ бўлган

TOШКЕНТ, 15 август — Sputnik.  Ўзбекистон кейинги йилларда бизнес юритишнинг қулайлиги бўйича жаҳон мамлакатлари рейтингида кескин юқорилади. Бу маълумот Жаҳон банки томонидан эълон қилинган “Doing Business” (Бизнес юритиш) ҳисоботида қайд этилди.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Президент тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилини тайинлади

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2016 йилда бизнес юритишнинг қулайлиги бўйича жаҳоннинг 190 мамлакати ичида 63,03 балл билан 87-ўриндан жой олган. Қиёслаш учун 2015 йилда Ўзбекистон 54,26 балл билан 141-ўринга жойлашганди. Бир йил ичида республика 54 поғона юқорилашга муваффақ бўлган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган йил давомида ахборот шаффофлиги ошган, кичик инвесторларни ҳимоя қилиш кучайган ҳамда солиқ тизимида енгилликлар яратилган.

Рейтингнинг дастлабки учлигини Янги Зеландия, Сингапур, Дания эгаллаган.

МДҲ давлатлари орасида 1-ўринда Қозоғистон (35-ўрин), 2-ўринда Беларус (37-ўрин) ва 3-ўринда Россия (40-ўрин) жойлашган.

Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” ҳисоботи 14-бор чоп этилди. Унда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ёки чеклашга оид меъёрларга баҳо берилади. Ҳисобот хусусий корхоналарга нисбатан 11 йўналиш бўйича қабул қилинган ҳуқуқий нормалар таҳлилини ўз ичига олади. Улар орасида “Корхона ташкил этиш”, “Қурилишга рухсат олиш”, “Электр таъминотига уланиш”, “Мулкни рўйхатдан ўтказиш”, “Кредит олиш”, “Кичик инвесторларни ҳимоя қилиш”, “Солиқ тизими”, “Халқаро савдо” “Шартномалар ижросини таъминлаш” каби йўналишлар бор.

Янгиликлар лентаси
0