Президент тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилини тайинлади

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти давлат раҳбарининг фармони билан шу йилнинг май ойида жорий этилган эди

TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дилмурод Қосимовни президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил этиб тайинлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Транспортно-логистический комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга транзит йўл харажати учун катта миқдорда чегирма жорий этилди

Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти давлат раҳбарининг фармони билан шу йилнинг май ойида жорий этилган эди.

Унинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли таъминлаш, давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувига йўл қўймаслик, шахсий мулк дахлсизлигининг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш шунингдек, тадбиркорлик субъектларини устуворлиги принципини таъминлашдан иборат.

Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш, давлат органларининг тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Янгиликлар лентаси
0