Тадбиркорларга транзит йўл харажати учун катта миқдорда чегирма жорий этилди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг барча юк станцияларида рефрижератор вагонларига буюртма бериш мумкин

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги "Йўлрефтранс" акциядорлик жамиятининг рефрежиратор вагонларига Қозоғистон Республикасида транзит йўл харажати учун 2017 йил охирига қадар 67 фоиз чегирма жорий этилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди

Хабарда айтилишича, "Йўлрефтранс" акциядорлик жамиятида тадбиркорлар учун кўплаб имтиёзлар тақдим этиляпти. Жумладан, йўл харажатлари деярли 50 фоизга қисқартирилди, вагонларнинг туриб қолиши 3 кунга узайтирилди, керакли юк ҳужжатларини расмийлаштириш электрон шаклга ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ортиш учун махсус рефрежиратор секциялари мавжуд бўлиб, уларда мева-сабзавотлар ўз ҳолидай манзилга етиб боради. Юклар ўз манзилига етиб боргунча музлатиш ва ҳароратни бир хил меъёрда ушлаб туриш тизимлари доимо назоратда бўлади.

Ҳозирда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг барча юк станцияларида рефрижератор вагонларига буюртма бериш мумкин. Бунда фақат уларнинг ёзма мурожаатлари кифоя. Барча тўловлар, керакли ҳужжатлар шу жойнинг ўзида расмийлаштирилади.

Шунингдек, мижозлар оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида reftrans@umail.uz электрон почта манзили жорий этилган бўлиб, тадбиркорлар корхона хизматидан фойдаланиш учун керакли ҳужжатларни электрон тарзда ушбу манзилга юборишлари мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0