"Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди

Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида чипталар нархини арзонлаштирди

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тошкент-Андижон, Урганч-Андижон, Бухоро-Андижон йўналишларида қатновчи поездлар чипталари арзонлаштирилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, Тошкент-Андижон-Тошкент, Урганч-Андижон-Урганч, Бухоро-Андижон-Бухоро йўналишлари бўйича эрталабки, кундузги ва кечки тезюрар поездларнинг доимий ҳаракатланишини ва чипталарнинг нархлари арзонлаштирилганини маълум қилади", дейилади хабарда.

Хабарга кўра, поезд ҳаракат давомида Фарғона водийсининг Поп, Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарларининг темирйўл бекатларида тўхтаб ўтади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0