Ўзбекистонда кичик саноат зоналарида участкалар тақсимоти бошланди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВесенние полевые работы на полях
Весенние полевые работы на полях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларида 19 та кичик саноат зоналари яратилади

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистонда кичик саноат зоналарида участкалар тақсимоти бошланди.

Ушбу зоналарда кўчмас мулк объектлари 10 йиллик ижарага берилади. Белгиланган муддатдан сўнг тадбиркор ушбу ерни хусусий мулк сифатида расмийлаштириб олиши мумкин, кўчмас мулк кадастр органларида бепул рўйхатдан ўтказилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев эркин иқтисодий зоналар бўйича янги лавозим жорий этди
Кичик саноат зоналари иштирокчилари республикада мавжуд солиқ турларидаги жамики имтиёзлардан фойдаланадилар.

Шу муносабат билан тадбиркорлик иши билан шуғулланишни аҳд қилган фуқаролар кичик саноат зоналарида ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун бизнес-лойиҳалари билан танловда иштирок этишга таклиф этилади.

Маълумот учун телефонлар:

Тошкент вилояти ҳокимияти — 232-80-78

Тошкент вилояти прокуратураси — 230-10-07

Тошкент вилояти рақобат бошқармаси — 230-41-68

Тошкент вилояти Савдо-саноат палатаси — 202-16 —16, 202-21-21

Янгиликлар лентаси
0